Видео муаллифи Артём Ткаченконинг айтишича, у пляжда дрон ёрдамида ён-атрофни суратга олаётганда дрондан узатилаётган тасвирда сув чеккасида чўмилаётган бир бола ёнига 4 та акула яқинлашиб келаётганини кўриб қолган. Шунда у бундан бехабар болага сувдан чиқишини айтиб бақирган. 

YouTube’да ролик остида қолдирилган изоҳларда бола ҳақиқатан ҳам хавф остида қолгани борасида турли фикрлар билдирилган ва акулалар беозор энага-акулалар эканлигига эътибор қаратилган.