Йўқолиб кетган цивилизация артефактлари Гватемала шимоли-шарқидан топилган. Олимлар лидарлар (лазер радарлари) ёрдамида жами 2 минг квадрат километрдан зиёд ҳудудни тадқиқ қилишган.
Олинган маълумотлар майя цивилизацияси аввал тахмин қилингандан-да кўпроқ аҳолига эга бўлганини кўрсатмоқда. Мутахассисларнинг дастлабки баҳоларига кўра, ушбу ҳудудда тахминан 10 миллион киши яшаган бўлиши мумкин.
Қадимги мезоамерика майя цивилизацияси замонавий Мексика, Гватемала ва Гондурас ҳудудларида тахминан 3,5 минг йил давомида мавжуд бўлган. Тахминан XVII асрнинг охирида унинг охирги мустақил шаҳри испанлар тасарруфига ўтган.

