Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга асосан компенсация тўловлари: 

1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва «Слава» орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;

фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари;

Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар;

кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари;

Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;

ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар учун белгиланган.