Унинг сўзларига кўра, Ўйинларга ҳаммаси бўлиб тахминан 285 мингта чипта сотилди.

«Бу ўйинлар рекорд бўлади, уларда 49 давлатдан 567 спортчи, жумладан Грузия, Тожикистон ва КХДРдан иштирок этади – улар қишки Паралимпия ўйинларида биринчи марта қатнашади», - дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Бундан ташқари, Халқаро паралимпия қўмитаси президенти мусобақаларда КХДРдан бўлган икки чанғичи иштирок этиши муҳим эканини таъкидлаб ўтди.