"Шимолий ва Жанубий Корея дипломатларининг учрашуви яқин орада Хельсникида бўлиб ўтади", - деди Финляндия ТИВ коммуникациялар бўлими раҳбари Веса Хяккинен.

У шунингдек мамлакат ҳукумати фақат учрашув воситачиси сифатида қатнашаётганини таъкидлади. 

Бундан аввал КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасидаги учрашувнинг бош куратори МРБ бўлгани ҳақида маълум қилинган эди.