Airbus компаниясидан 22та Airbus A350 самолётини харид қилиш бўйича буюртма “ўз паркини енгиллаштириш” мақсадида бекор қилинди. American Airlines’дан қўшимча қилишларича, компания ҳозирги пайтда ўттизга яқин Boeing 787 Dreamliner самолётига эга.

Канал маълумотларига кўра, битим қиймати 12 млрд долларга етиши мумкин, бироқ ҳозирча ҳар икки компания ҳам харид борасидаги янги келишув молиявий шартларини очиқлашдан бош тортди. Шу билан бирга, келишувда авиакомпания томонидан яна Dreamliner туридаги 28та авиалайнерни харид қилиш имконияти назарда тутилган.