«Биз кўплаб илғор мамлакатлар тажрибасини ўзимизга қабул қилишга тайёрмиз, бироқ Россия томонидан олиб борилувчи гибридли уруш масаласида бутун дунё биздан ўрганиши керак», - дея маълум қилган Аваков.
Таъкидланишича, вазир АҚШга беш кунлик амалий ташрифидан аввал шундай баёнот берган. У Қўшма Штатларда Давлат департаменти ва ФТБ вакиллари билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Россиянинг «заиф томони» ҳақида маълум қилганди.

