Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара-божхона комплексида қўшни давлатга йўл олган фуқаро А.С холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, ушбу шахс кийимлари остидан белига боғлаб олган белбоғи орасига ҳамда ҳар иккала оёғидаги пайпоқлари ичига 10 миллион қозоқ тенгеси ҳамда 528 минг 630 Россия рублини яшириб, олиб чиқмоқчи бўлганлиги фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
