Ушбу қурилманинг антиқалиги шундаки, тозаланган сувни дўконлардаги каби сотувчилар сотиб ўтиришмайди. Пулингиз ва сув соладиган идишингиз бўлса бас. Қурилмада ёзилишича, 1 литр тозаланган сув 200 сўм экан.
Фақат қурилма 200 сўмлик купюраларни қабул қилмайди ва қайтим ҳам қайтармайди. Қурилма фақат 500 сўм, 1000 сўм ва 5000 сўмлик купюраларни қабул қилади.
