У бунга қадар ТИВнинг БМТ ва халқаро ташкилотлар ишлари бошқармаси бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Қайд этилишича, А.Алиев бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикасининг БМТ Осиё ва Тинч океани минтақаси иқтисодий ва ижтимоий комиссиясидаги (ЭСКАТО) вакилидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ТИВда янги лавозим тайинлови рўй берганди.