У бу ҳақда Украинада ЕИга кириш бўйича қандай имкониятлар бор экани ҳақидаги саволга жавоб қайтариб айтиб ўтди.

«Менинг фикримча, биз барчамиз вазиятга тик қарашимиз ҳамда яқин ва ўрта муддатли истиқболда нимага эришиш мумкин эканини ўйлаб кўришимиз керак», - дея унинг сўзларини келтиради УНИАН.

Унинг маълум қилишича, Украина иқтисодиётини Европа ва жаҳон бозорида янада рақобатбардош қилиш керак. Унинг сўзларига кўра, агарда бу рўй берса, унда Украина фуқаролари ҳаёти сифатига жуда катта туртки беради.

Шунингдек, еврокомиссарнинг таъкидлашича, биринчи мақсадга ЕИ ва Украина алоқаларини мустаҳкамлаш айланиши лозим.

«Агарда биз ушбу барча масалаларда муваффақиятли бўлсак, агар биз Украина ва ЕИда ҳаёт даражасидаги фарқдан қутулсак, ўшанда кейинги қадам нима бўлиши мумкин эканини кўришимиз мумкин бўлади», - деди Хан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко ва Мэй «Кремлнинг тажовузкор сиёсатини» муҳокама қилганди.