Таиланднинг Пхукет ороли яқинида “Феникс” сайр кемасининг ҳалокатга учраши оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Nation нашри маълум қилди.
Яна 16 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. Таъкидланишича, уларнинг барчаси Хитой фуқароларидир. 49 кишини қутқариб олишга муваффақ бўлинган.
“Феникс” 5 июлда шторм вақтида ағдарилиб, чўкиб кетган. Кема бортида 93 сайёҳ, экипажнинг 11 аъзоси ва гид бўлган. Сайёҳларнинг аксарияти хитойликлар бўлган.

