Саммит давомида Каспий бўйи давлатлари етакчилари тадбирнинг муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди. 

Шунингдек, саммит доирасида Каспий бўйи давлатлари вазирлари Каспий денгизидаги уюшган жиноятчиликка қарши кураш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатларни  имзолашди. 

"Барчамизни жуда муҳим ҳужжатнинг имзоланиши билан табриклайман", - деди Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев. "Конвенция - Каспий денгизининг ўзига хос конституцияси. Конвенцияни имзолаб, ҳамкорлик учун база яратамиз. Унда асосий эътибор Каспий денгизида хавфсизликни таъминлашга қаратилган. Биз яна бир бор Каспий бўйи давлатлари ўртасидаги муносабатлар нафақат мустаҳкам асосга, балки катта салоҳиятга ҳам эга эканини исботладик", - дея хулоса қилди Назарбоев.