«Биз шаҳарда қатор муаммолар борлигини биламиз. Уларни бирданига ҳал қилишнинг имкони йўқлигини ҳам тушунамиз, аммо жамоамиз бу муаммоларни ечиш учун бор кучини ишга солади», – деди Шукуров ўзининг Facebook саҳифасидаги видеомурожаатида.

Унинг сўзларига кўра, ҳокимлик жамоаси иш олиб бориш учун учта тамойилни белгилаб олган. Бу шаффофлик, ҳалоллик ва Тошкент аҳолисининг манфаатларидир. Шукуров маъмурият ижтимоий соҳадаги муаммоларни ўрганишга киришганини, шундан сўнг уларни ечиш бўйича стратегия ишлаб чиқарилишини билдирди.

«Интернетда, ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган долзарб муаммолар мавжуд. Масалан, дарахтлар кесилишига қарши кураш. Айтиш жоизки, бу масалани Тошкент ҳокими ўз назоратига олган. Биз дарахтларнинг ноқонуний кесилишига қарши кураш стратегиясини ишлаб чиқяпмиз», – деди Шукуров.

Унинг сўзларига кўра, ҳокимлик октябрда дарахт экиш акцияси ўтказилишини эълон қилади.