Корпорация вакиллари америкалик сенаторларга йўлланган мактубда шундай баёнот беришди - сенаторлар Google’дан фойдаланувчилар шахсий маълумотларининг эҳтимолий сизиб чиқиши имкониятлари ҳақида сўрашган. Мактубда айтилишича, корпорация бошқа иловалар ишлаб чиқувчиларига фойдаланувчилар хатларини сканердан ўтказишга ҳамон имконият яратиб бермоқда, гарчи Google’нинг ўзи бундан ўтган йилнинг ёзида воз кечган.
«Бошқа иловалар ишлаб чиқувчилари фойдаланувчилар маълумотларини бегона ишлаб чиқувчилар билан бўлишиши мумкин, бунда улар фойдаланувчиларга маълумотларидан қандай фойдаланилаётгани ҳақида очиқ айтишлари даркор», - дейилади Google’даги ошкоралик сиёсати бўйича вице-президент Сьюзен Молинарининг баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Google Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига қидирув саҳифаси логотипини ўзгартирганди.

