Истомин ҳафта давомида финалга қадар Португалия, Миср, Сербия ва Чехия вакилларини мағлуб этиб келди. Сўнгги баҳсда жаҳон рейтингида 103-ўринда бораётган Денис дунё рейтингида 201-ўринда қайд этилган сербиялик бошқа бир теннисчи Никола Милоевич билан баҳслашди. Деярли 3 соат давом этган баҳс 6:7, 7:6, 6:2 ҳисобларида ўзбекистонлик спотчининг фойдасига ҳал бўлди.
Ушбу чемпионлик орқали Истомин 80 рейтинг очкоси ва 7200 АҚШ доллари мукофот пулига эга бўлди.

