Ўтказилган назорат тадбири давомида ушбу фуқародан 20 турдаги 139 миллион 21 минг сўмлик тайёр ва ярим тайёр ун маҳсулотлари далилий ашё сифатида вақтинчалик олиб қўйилди.   

Шунингдек, Ургут тумани, Жартепа маҳалласида жойлашган савдо дўконида фуқаро А.С. давлат рўйхатидан ўтмасдан алкоголь ва салқин ичимликлар савдоси билан шуғулланган. Фуқародан 6 миллион 799 минг 300 сўмлик маҳсулотлар далилий ашё сифатида вақтинчалик олиб қўйилди. 

 "Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан тадбиркорларга солиққа оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик мақсадида доимий равишда профилактик суҳбатлар ўтказиб келинмоқда, - дейди бўлим бошлиғи Шамил Муталибов. - Биргина жорий йил октябрь ойининг 5-санасига қадар 15 нафар рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётганлар аниқланди".

Тадбиркорлар шуни унутмасликлари лозимки, бугун тадбиркорлик фаолияти билан қонуний шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар учун барча имкониятлар мавжуд. Ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш эса доимий назоратда. Назорат тадбирлари давом этмоқда.