Ёш гроссмейстерни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ажойиб совға билан мукофотлади.
Жавоҳирга Тошкент шаҳрининг Сергели тумани «Чорбоғ» маҳалласидаги 102-уйдан 3 хонали квартирани тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Совғани тантанали топшириш маросимда президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқов иштирок этишди.
