Асосий қоидалар:

Асосийси – ҳар бир муолажа частотаси ва давомийлиги:

·      томоқни тахминан 30 сония давомида чайиш керак, шунда аралашма томоқни яхши чаяди;

·      томоқни овқатгача ёки ундан кейин чайиш тавсия этилмайди, бироз вақт ўтгани яхши;

·      томоқни чайганда оғизда суюқликни ҳаддан ташқари кўп тўпламанг ва бошингизни яхшилаб орқага ташланг;

·      аралашма илиқ ва ҳатто бироз иссиқроқ бўлиши керак, энг мукаммал ҳарорат - 37 даража;

·      аралашмани олдиндан тайёрлаб, музлатгичда сақлаш мумкин эмас, бундай қилинса, у ўзининг даволовчи хусусиятларини йўқотади, ҳар порция янгидан тайёрланиши керак;

·      аралашмани ютиб юборманг, бу қизилўнгач, ошқозон ва бутун овқат ҳазм қилиш тизими фаолиятига салбий таъсир қилиши мумкин;

·      муолажа частотаси касаллик ва аралашманинг фаол компонентларига боғлиқ, лекин шифокорлар одатда томоқни кунига 5 мартадан чайишни тавсия қилишади.

Аралашма қандай тайёрланади?

Фото: Shutterstock

Халқ орасида томоқни чайиш учун кўплаб усуллар мавжуд, уларнинг энг синалганларига тўхталиб ўтамиз:

·      истеъмол содаси аралашмаси

Натрий биокарбонати ва истеъмол содаси - яхши тозаловчи восита. Бир чой қошиқ сода ва бир стакан сув оғиз бўшлиғининг кислота-асос мувозанатини тиклайди;

·      шўр сув

Бир стакан илиқ сувда 1 чой қошиқ сода, туз ва бир неча томчи йодни аралаштиринг. Бу шиллиқ қаватдаги шишни кичрайтиради ва оғриқни олади;

·      фурацилин

Фурацилин таблеткасини қайнаб илиган сувда эритиш керак. У бактериялар кўпайиши олдини олади.