Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 11 майда қабул қилинган “Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида”ги 213-II-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартишлар киритилади:
1) 8-модданинг (Транзит рухсатномаси) учинчи қисмидаги (Транзит рухсатномасини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза олинган кундан эътиборан ўттиз кундан ошмайдиган муддатда қабул қилинади. Зарур ҳолларда мазкур муддат узайтирилиши мумкин) “ўттиз кундан ошмайдиган” деган сўзлар “йигирма кундан ошмайдиган” деган сўзлар билан алмаштирилади;
2) 11-модданинг (Транзит рухсатномасининг амал қилиш муддати) биринчи қисмидаги (Транзит рухсатномасининг амал қилиш муддати кўпи билан ўттиз кунни ташкил қилади) “кўпи билан ўттиз кунни” деган сўзлар “кўпи билан тўқсон кунни” деган сўзлар билан алмаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди.

