Айни вақтда 50 ёшда бўлган мутахассис Саудия Арабистони терма жамоаси бошқарувига 2017 йил кузида келганди, у ўшанда лавозимда 2 ой ишлаган Эдгардо Баусуни алмаштирганди.
Пицци муқаддам Чили терма жамоаси билан ишлаган ва 2016 йилда Америка Кубогида ғалаба қозонганди. Чилиликлар ЖЧ-2018 турнирига йўлланма ололмагач, у ўз лавозимини тарк этган.
У турли йилларда «Универсидад Католика», «Росарио Сентраль», «Сан-Лоренсо», «Валенсия» ва бошқа клубларда ҳам ишлаган.

