Унинг сўзларига кўра, марҳума Ўзбекистон фуқароси бўлган, дея хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон.
«Унинг ўлдирилишида гумон қилинаётган шахс қўлга олинди. Тергов манфаати туфайли ҳар қандай маълумот ошкор қилинмайди», - дея маълумот берган Дуйсенбаев.
Аҳолининг ҳокимлик вакиллари билан суҳбат чоғида маҳаллий фуқаролардан бири хабар қилишича, фавқулодда ҳолатдан сўнг одамлар кўчага чиқишга қўрқиб қолишган.
26 январь куни мусулмонлар қабристонидан ёш аёлнинг кўрпага ўралган жасади топилган. Марҳуманинг кўкрак қафаси соҳасида жароҳат излари бўлган.

