Гап шундаки, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Таълим инспекцияси ташаббуси билан Россия Федерацияси ҳамда Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида таълим, малака, ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқ учун киритилган.
Хорижда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш жараёни ва уни соддалаштириш мақсадида Ўзбекистонга Россия Федерациясининг халқаро даражадаги эксперти Вера Скоробогатованинг келиши кутилмоқда. Эксперт билан таълимдаги тўсиқларнинг олиб ташлаш, ўзаро ҳамкорлик ва бошқа бир қатор масалалар муҳокамасига бағишланган учрашув ташкил этилади. Бунга қизиқиши ва хоҳиши бўлган ёшлар 20 февраль куни соат 10:00да “Тараққиёт стратегияси” марказига ташриф буюриши мумкин.
Шу куни иштирокчилар хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш бўйича саволларга жавоб олади.
