Таъкидланишича, шаҳзода стажировкасининг 1-ҳафтаси давомида ташқи разведка хизмати МИ-6, 2-ҳафтасида МИ-5 иши билан танишган. Шаҳзода миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш, жумладан террорчиликка қарши кураш усуллари билан таништирилган.  

Уильям 3-ҳафтада радиоэлектрон разведка олиб борувчи ва Британия ҳукумати ва армиясининг ахборот ҳимояси билан шуғулланувчи Ҳукумат алоқаси марказида тажриба орттирган.

“Хавфсизлик хизмати ва разведкамизда ўтказилган вақт, улар миллий хавфсизлигимизга қўшадиган ҳиссани англаш ҳақиқатан ҳам ибратли тажриба бўлди”, деб таъкидлаб ўтган шаҳзода.

GCHQ’нинг террорчиликка қарши бўлими бошлиғи шаҳзода астойдил меҳнат қилганини таъкидлаб ўтган.