“ХКСга 14 март куни келган Кох орбитада 2020 йил февралигача қолади ва коинот парвози давомийлиги бўйича аёллар ўртасида рекорд ўрнатади”, дейилган хабарда.
Кохнинг ўзи эса бу хабарга “Бир ой ортда қолди. Яна 10 ой бор. Бу коинотни забт этишга ҳар кун ўз улушингни қўшишга имкондир”, деб изоҳ берган.
NASA раҳбари Жим Брайденстайн Кохни рекорд ўрнатиш имконияти билан табриклаган.
40 ёшли Кох ХКСга 14 март куни “Союз МС-12” кемасида парвоз қилган. Бу унинг орбитага биринчи парвози бўлиб, у декабрда 59-экспедициянинг қолган аъзолари билан Ерга қайтиши керак эди. NASA’нинг янги режасига кўра Кох станцияда яна 2 ой қолади ва Ерга 61-экспедиция аъзолари билан бирга қайтади.

