Мусобақага тантанали старт бериш маросими Тошкент шаҳридаги International Hotel Tashkent  меҳмонхонасида бўлиб ўтади ва Тошкент-Ғазалкент-Чимён йўналиши бўйича амалга оширилади. 

“Осиё Чемпионатида ўз жамоангизни қўллаб-қувватланг!”, - дейилади манбада.
 
Чемпионат доирасида, шунингдек,  Осиё велоспорт конфедерацияси конгресси ва Бутунжаҳон велоспортчилар федерацияси  раиси Давид Лапартье ва Осиё велоспорт конфедерацияси раиси Осама Ал-Шафар иштирокидаги Антидопинг бўйича семинар ҳам бўлиб ўтади.