Жиззах вилоят ДХХ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув натижасида сим тўсиқларни бузиб ўтган шахс У.Расулов эканлиги аниқланди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун Мирзачўл туман судига юборилди. 

У.Расулов суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 223-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилди. Унга нисбатан уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, бир йил синов белгиланди.

Мақсуд Райимов,
Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг раиси.