"Агарда Шимолий Америка империяси бу муқаддас ерга тажовуз қилишга ҳадди сиғадиган бўлса ҳарбийлар мамлакатни қўлда қурол билан ҳимоя қилишга тайёр туришлари шарт", — деди у Кохедес штатида минглаб ёш кадетлар билан учрашувда.
30 апрелда Венесуэлада давлат тўнтарувига уринишдан кейин мухолифат вакиллари ўз етакчилари Хуан Гуайдо чақириғига кўра Каракас ва бошқа штатлар кўчаларига чиқишди. Полиция билан энг кескин тўқнашувлар Карлота авиабазаси яқинида бўлиб ўтган. База яқинидаги отишмада 6 киши жабрлангани маълум қилинган.


