Ҳиндистон ҳукумати довул оқибатларини бартараф этишни бошлаб юборди. Тиклаш ишлари штатнинг 10 мингга яқин қишлоғи ва 52 та шаҳар туманларида олиб борилмоқда, уларда 60 минг кўнгилли иштирок этмоқда.
Ҳиндистонда аввалроқ циклон сабабли бир миллиондан кўпроқ одам эвакуация қилинган. Одамлар соҳилбўйидан узоқроқдаги вақтинчалик лагерларда жойлаштирилган.
Шунингдек, циклон 5 май куни Бангладешга ёпирилган. Бу ерда ёмон об-ҳаво сабабли 12 киши ҳалок бўлган, улардан 6 нафари чақмоқ уришидан кўз юмган. 36 та қишлоқ сув остида қолган, 2 мингдан кўпроқ уй вайрон бўлган.

