Эндиликда:
- мазкур мурожаат портал модератори - Қонунчилик муаммолари институти томонидан Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
- Мурожаатни кўриб чиқиш ва у бўйича қарор қабул қилиш муддати мурожаат ваколатли давлат органига келиб тушган пайтдан эътиборан олтмиш кундан ошмаслиги керак.
- Ваколатли давлат органи томонидан мурожаатни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарор модератор томонидан «Mening fikrim» веб-порталига жойлаштирилади.
Маълумот учун, ҳозирда "Автотранспорт воситаларини тюнинг қилишга рухсат бериш ҳақида"ги электрон жамоавий мурожаат 4979 та овоз билан овоз йиғишга жойлаштирилган мурожаатлар ичида етакчилик қилмоқда.

