Мазкур ҳудудий конференция 2020 йилнинг 5—7 май кунлари Ўзбекистонда, Марказий Осиё давлатларида орасида илк маротаба ўтказилади. FAO’нинг стратегик мақсадлари очликка қарши кураш, қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ва балиқчиликнинг ҳосилдорлик ва барқарорлигини ошириш, қишлоқ ҳудудларида қашшоқликни камайтиришга ҳисса қўшишдир.

Айни пайтда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация турли мамлакатлар, жумладан, Хитой, Миср, Жанубий Корея, Украина, Қозоғистон, АҚШ, Чили сингари мамлакатлар қишлоқ хўжалиги вазирлари ва бошқа расмий доира вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда.

Конференция доирасидаги учрашувларда FAO’нинг Ўзбекистондаги янги лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олинмоқда.