Филиалда қуйидаги ва бошқа эҳтиёж юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрланади:

  • психология;
  • педагогика;
  • математика ва табиий фанлар;
  • механика.

Филиал хорижий давлатларнинг етакчи ОТМлари билан, жумладан, психология соҳасида Россиянинг етакчи ОТМлари билан ҳамкорликда қўшма дастурлар асосида малакали кадрлар тайёрлайди.

2019/2020 ўқув йилида филиалга давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари Ўзбекистон таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.