«Иссиқлик электр станциялари» АЖ матбуот хизмати Тахиатош ИЭС АЖда содир бўлган технологик нуқсонлар тўғрисида маълумот берди.

«Бугун, 18 июль куни соат 10дан 43 дақиқа ўтганда Тахиатош ИЭС АЖнинг 8-энергоблоки технологик ҳимоя тизими ишлаши натижасида ўчди. Орадан 12 сония ўтганда 7-энергоблок ва 1-турбоагрегат ҳам технологик ҳимоя тизими ишлаши натижасида ўчди.

Соат 10дан 59 дақиқа ўтганида 1-турбоагрегат ишга туширилди.

Ҳозирги вақтда 7 ва 8-энергоблокларни ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Бундан аввалроқ Тахиатош ИЭСда йирик авария рўй бериши натижасида Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг баъзи туманлари светсиз қолгани тўғрисида хабар берилганди.