Telegram мессенжери фойдаланувчилари хизмат ишидаги узилишлар муаммосига дуч келишди. Фойдаланувчилар қарийб 20 дақиқа мобайнида мессенжер орқали хабарлар жўната олмай қолишди.
Downdetector сервиси маълумотларига кўра, мессенжерга кириш бўйича энг кўп муаммолар асосан МДҲ мамлакатларида яшовчи фойдаланувчиларда юзага келган. Шунингдек, носозлик Украина, Германия, Ирландия, АҚШ ва Ҳиндистон каби мамлакатларга ҳам таъсир қилган.

Ҳозирча бу борада расмий маълумот берилмади.

