Ҳиндистон метеорология бюросида таъкидланишича, яқин 3 кун Ассам, Аруначал-Прадеш, Бихар, Мегхалая, Сикким ва Ғарбий Бенгалия штатларида кучли ёмғирлар кутилмоқда. Шунингдек, тошқинлар юз бериши мумкин. Шу сабабли Бихар штати маъмурияти округ маъмуриятларига эҳтиёт чораларини кўриш илтимоси билан мурожаат қилган.