2020 йилнинг 5 июль куни соат 14:00да 47 ёшли Ш.Ғ. таниши Д.А.нинг Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Абдубий кўчасида жойлашган яшаш хонадонида бир неча нафар синфдошлари билан спиртли ичимлик истеъмол қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у маст ҳолда 50 ёшли А.С. билан ўзаро гап тортишиб, жанжаллашиб қолиши натижасида ўтирган ҳолатда бўлган А.С.ни оёғи билан бўйин соҳасига бир маротаба тепган вақтида А.С. ҳушидан кетиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

