«Масофавий таълимни ташкил этиш борасида биринчи навбатда халқаро тажриба ўрганилди. Иш берувчи ходимларга қўядиган талаблар ҳам ўрганилди. Ва ҳозир ўқитувчиларни ҳам масофавий таълимга тайёрлаяпмиз. Талабаларни ҳам бу муҳитда таълим олишга тайёрлаш вазифалари ҳам олдимизда турибди.
Айтиш керакки, Telegram – масофавий таълимни талаб даражасида ташкил этадиган формат эмас. Биз масофавий таълимни халқаро тажрибадан ўрганиб, онлайн платформаларда ташкил этяпмиз. Талабалар 1 сентябрдан ўқишга чиққанда ҳам талабаларга, ҳам ўқитувчиларга ўрганилган янгиликлар ҳақида маълумот берилади. Бу ерда энг асосий нарса сифатни таъминлаш бўлиб қолмоқда», – дея Узоқбой Бегимқуловнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТМларида иккинчи курс ва ундан юқори босқич талабалари учун янги ўқув йили 2 сентябрдан, масофавий тарзда бошланади. 1-курслар учун дарслар 1 октябрдан ё масофавий, ё анъанавий шаклда бошланиши кутилмоқда.

