Фильм саҳналари Халқаро коинот станциясида суратга олинади. Шу муносабат билан актёрнинг парвози ХКСнинг парвозлар рўйхатига киритилган. Парвоз 2021 йил октябрига белгиланган.
Актёр билан бирга ХКСга фильм режиссёри Даг Лайман йўл олади. Улар коинот станциясига Илон Маскнинг Crew Dragon кемасида етиб олишади.
Америкалик тадбиркор Илон Маск фазода дунёдаги биринчи фильмни суратга олиши май ойида маълум бўлганди. Ушбу лойиҳада NASA ҳам иштирок этади.
Жангари жанрида суратга олинадиган ушбу фильмнинг ҳозирча расмий номи йўқ. Унинг бюджети 200 млн долларга баҳоланмоқда.

