«Чеченистоннинг Ачхой-Мартан қишлоғидаги кафе яқинида ОМОН ва СОБР (Россия Ички ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўлинмалари) ходимлари ўртасида отишма содир бўлди. Натижада бир нафар Россгвардия ходими ва яна бир нафар фуқаро ҳалок бўлди. Ҳозирги вақтда жароҳатланганлар сони аниқланмоқда», – дейди ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра воқеа жойида ишлаётган тезкор-тергов гуруҳи отишма сабабларини аниқлашга уринмоқда.

