Адҳам Бекмуродов Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига мувофиқ, Ўзбекистон президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари сифатида иш бошлади.
Шу билан бирга, у Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига ҳам тайинланди.
Бунга қадар Адҳам Бекмуродов “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

