Мурожаатлар тури қуйидагича:

  • суд қарорларидан норозиликлар 69 та (14,1 фоиз);
  • ер майдони ажратилмаётгани, ер низолари ва ер майдонлари талон-торож бўлаётгани ҳақида 47та (9,6 фоиз);
  • ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар 44 та (9,0 фоиз);
  • прокуратура органлари қарорларидан норозиликлар ва прокуратура органларига қилинган мурожаатлар ҳал бўлмаётгани ҳақида 34 та (6,9 фоиз);
  • айрим хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг хатти-ҳаракатларидан норозиликлар масаласида 30 та (6,1 фоиз).

Энг кўп мурожаат Тошкент шаҳри бўйича қайд этилган – 116 та. Хоразм вилояти бўйича 33 та мурожаат тушган.

Мурожаатларда кўрсатиб ўтилган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 4 та тақдимнома, 1 та огоҳлантириш, 24 та сўровнома киритилган.