100 ўринли санаторий Инвестиция дастури асосида 15,5 миллиард сўм маблағ ҳисобига реконструкция қилинган ва зарур анжомлар, тиббий ташхис аппаратлари билан таъминланган.

Таъкидланишича, муассаса суяк мушак тизими, бўғим касалликлари, умуртқа поғонасининг сурункали касалликлари, асаб тизими хасталиклари, овқат ҳазм қилиш тизими, эндокрин касалликлар парвариши, стоматологик ва юқори нафас йўли касалликлари профилактикаси ҳамда даволашга мўлжалланган. 

Ҳокимлик ахборот хизматига кўра, бугун Бухорода истиқомат қилаётган меҳнат фахрийлари сони 215 минг нафарга етган. Вилоят миқёсида 85 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийси санаторийларда давлат бюджети ҳисобидан соғломлаштирилиши кўзда тутилган. Улардан 60 нафари эса касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда давлат бюджети ҳисобидан бепул даволанади.