Томонлар давлат-хусусий шериклик шартларида ёки лойиҳани молиялаштириш асосида битим тузиш имкониятини кўриб чиқади. Кредит суммасининг камида 50 фоизи «ВЭБ.РФ» ва Россия экспорт кредитлари ва инвестицияларни суғурталаш агентлиги талабларига мувофиқ Россия маҳсулотлари ҳамда хизматларини етказиб бериш учун тўлов сифатида сарфланади.
«Газпромбанк» 2017 йилдан буён Ўзбекистонда лойиҳаларни молиялаштиради ва ушбу шартнома ўзбек компаниялари билан шериклик алоқаларининг давомидир. Ҳужжат ташқи савдо операцияларини қўллаб-қувватлашга ва халқаро молиявий хизматлар бозорини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорга етказиб беришни рағбатлантириш ва Россия экспортчиларининг рақобатбардош мавқейини мустаҳкамлаш бўйича Россия экспорт кредитлари ва инвестицияларни суғурталаш агентлиги билан самарали ҳамкорликнинг натижаси бўлди», деди «Газпромбанк» бошқаруви раисининг ўринбосари Алексей Белоус.
«ВЭБ.РФ» Россия маҳсулотларини Ўзбекистоннинг нефт ва газ соҳасида илгари суриш учун шароит яратмоқда - синдикатланган кредитнинг камида 50 фоизи Россия маҳсулоти ва хизматларини экспортга етказиб бериш учун тўловларга сарфланади», деди «ВЭБ.РФ» бошқаруви аъзоси Даниил Алгулян.

