Қайд этилишича, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги "Ўзавиация" агентлиги томонидан 2021 йил 15 апрелда Туркиянинг "Turkish Airlines" авиакомпаниясига Истанбул – Урганч – Истанбул ва Истанбул – Фарғона – Истанбул йўналишларида Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди. 

"Turkish Airlines" авиакомпанияси 2006 йил 28 сентябрдаги 27-К сонли эксплуатацион рухсатномага эга бўлиб, Истанбул – Тошкент – Истанбул ва Истанбул – Самарқанд – Истанбул йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни амалга оширади.

Аввалроқ, “Turkish Airlines” Туркиянинг йирик шаҳарларидан Фарғонага тўғридан тўғри рейслар йўлга қўймоқчи экани хабар қилинганди.