2020 йилнинг 7 ноябрь куни Бухоро вилояти Давлат санитария ва эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи Қамбар Расулов пора билан ушланган эди.

Kun.uz манбасига кўра, жиноят ишлари бўйича Вобкент туман судининг 2021 йил 9 февралдаги ҳукми билан, Р.Қамбаровга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан 3 йилга маҳрум этилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Таъкидланишича, Қ.Расуловга тергов органи томонидан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисмининг “в” банди (тамагирлик йўли билан пора олиш) билан эълон қилинган айблов шу модданинг 1-қисмига қайта квалификация қилинган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисмига кўра пора олиш, яъни мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда содир этиши мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши 50-100 БҲМ миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.