Буйруққа кўра, Мьянма бош вазири лавозимини мамлакат қуролли кучлари бош қўмондони, кенгаш раиси Мин Аун Хлайн эгаллади.

Мин Аун Хлайн телемурожаат билан чиқиб, мамлакатда 2023 йилнинг 2-ярмида янги умумий сайловлар ўтказилиши режалаштирилаётганини маълум қилган.

Мьянмада ҳарбийлар 1 февралда мамлакат раҳбариятини 2020 йил ноябрда ўтган сайловлардаги фирибгарликларда айблаб, ҳокимиятни эгаллаб олганди. Мамлакат президенти Вин Мьин ва давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Чжи ўз лавозимларидан четлатилганди.

Шундан кейин Мьянмада ҳарбийларга қарши норозилик намойишлари бошланган. БМТ маълумотларига кўра, ушбу намойишларни бостириш вақтида 700дан кўпроқ одам ҳалок бўлган.