Қайд этилишича, 24 сентябрдан Фарғона вилояти ички ишлар органларининг патруль-пост, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва бошқа тегишли хизматлари саф бўлинмалари ходимлари хизмат жараёнида электрошокер қурилмаларидан фойдаланишни бошлайди.

Билдирилишича, қурилмадан фойдаланишдан мақсад - ИИО ходимлари ёки фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига шикаст етказилиши олдини олиш, ҳуқуқбузарлар соғлиғига оғир ва ўта оғир тан жароҳати етказмаган ҳолда зудлик билан ҳуқуқбузарлик ва жиноят ҳаракатларни чеклаш.

Ходимлар электрошокер қурилмасидан фойдаланишдан аввал махсус тайёргарликдан ўтказилади, уларга тегишли сертификат берилади.