Сайлов жараёнлари ҳар биримиздан юксак мулоҳазакорликни, мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларга дахлдорликни тақозо этади. Негаки халқ кимгаки юксак ишонч билдирса, эртага у бутун мамлакат тақдирини белгилаб берувчи жараёнларни бошқаради. Шу боис мамлакатимиз аҳолиси жорий йилнинг 24 октябр куни бўлиб ўтадиган Президент сайловини ўзгача ҳаяжон ва катта қизиқиш билан кутмоқда.

Президент – Ўзбекистонда ички ва ташқи сиёсатнинг асосий бунёдкори, қонунийлик, ижро, давлат мустақиллиги, хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги муҳофазаси, юрт тинчлиги, халқнинг фаровон турмушини таъминловчи биринчи масъул шахс ҳисобланар экан, ушбу йирик тадбирда фаол иштирок этиш барчамизнинг фуқаролик вазифамиздир!

Баҳодиржон ШEРМУҲАММАДОВ,
Фарғона давлат университети ректори,
педагогика фанлари доктори,
профессорⓉ