Маълум қилинишича, 2021 йил 16 октябр куни соат 21:30 ларда Олтинсой туманида яшовчи Х.С. таниши Н.Э.нинг яшаш уйида бўлаётган тўйга борган. У ерда спиртли ичимлик истеъмол қилиб маст бўлган ва маҳалладоши, Т.И. билан ўзаро жанжаллашиб қолган.

Сўнг, ёнида олиб юрган пичоқ билан Т.И.нинг кўкрак қафасига бир маротаба санчиб олиб, тан жароҳати етказган.

Қайд этилишича, жорий йил 19 октябр куни Х.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.