Дастлаб Хоразм ва Сирдарё вилоятларида 20 ва 40та оилага техникалар берилганди. 6 ноябрь куни Андижон вилоятида «Вақф кўмаги» хайрия тадбири доирасида 30 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ижтимоий фойдали меҳнатга бевосита жалб қилиш орқали қўллаб-қувватлаш мақсадида тикув машинаси ва электр печлар тақдим этилди.
Андижон шаҳрида бўлиб ўтган тикув машиналари ва турли пишириқлар пишириш учун мўлжалланган печларни топшириш маросимида вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд Алиев, «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари биринчи ўринбосари Музаффар Саломов иштирок этди.